Ўзбек футбол журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев қутлуғ  82 ёшда

0
129
марта кўрилган.

Ахбор Имомхўжаевнинг спорт журналистикасига, Ўзбекистон телевидениясининг спорт таҳририяти тараққиётига, шунингдек ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси ниҳоятда улуғвор.

Бу инсон ўзбек футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи бўлиб, ёшлар ва болаларнинг маънавий-жисмоний таълим-тарбиясига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларини кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда.

GUJUM.UZ  сайти таҳририяти  Ахбор Имомхўжаевни қутлуғ 82 ёши билан муборакбод этади. Футбол фахрийсига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, узоқ йиллар давомида мухлислар эътиборида бўлиб юришини тилайди!

 Жавлон САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.