Ўзбек муаллифлик киноси анъаналари: кеча ва бугун

0
212
марта кўрилган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан Республика Ёшлар ижод саройида ўзбек фильмларининг энг сара 100 талик тўплами миллий телеканалларга тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу фильмлар орасида илгари телеканаллар орқали эфирга узатилмаган кўплаб ноёб фильмлар ҳам мавжуд.

Президентимизнинг янги реконструкция қилинган “Ўзбекфильм” киностудиясига ташрифи давомида энг сара миллий фильмлар 100 талигини тузиш ва эфирга узатиш юзасидан вазифа белгиланган эди. Мазкур вазифа юзасидан “Ўзбеккино” МА томонидан махсус комиссия тузилиб, фильмлар юзталиги тузиб чиқилди.

Тадбирда Агентлик фильмлар жамланмасини давлат ва нодавлат телеканалларига тантанали равишда топширди. Янги – 2021 йилда ушбу энг сара миллий фильмлар ушбу телеканалларда эфирга узатилади.

“Янги Ўзбекистон – ўзбек миллий кинематографияси шонли тарихи ва ривожланиш босқичлари” номли илмий-амалий конференция доирасида ташкил этилган конференция очилишида Худойберган Девонов ва ўзбек миллий кинематографиясининг туғилиши ҳақидаги ролик тақдим этилди.

Шундан сўнг малакали киношунос ва мутахассисларнинг “Ўзбек муаллифлик киноси анъаналари: кеча ва бугун”, “Хорижда сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича”, “Ўзбек кино санъатининг ривожланиши: 1950-1960 йиллар кинематографияси”, “1970-1980 йилларда ўзбек кинематографияси”, “Мустақиллик йиллари ўзбек миллий киноси” каби долзарб мавзудаги маърузалари тингланди.

Тадбир доирасида “Ўтганларни хотирлаш – улуғ амаллардандир” номли видеоролик, “2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида”, “Ўзбек киносининг 100 та мумтоз намунаси” тақдимоти ҳамда “CinemaTop-2020” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз: 2019 йил баҳорида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилинган эди.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан сайёрамизнинг нуфузли Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми танланди.

93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.