“Ўзбек ошхонаси” туркумида почта маркалари чоп этилди

0
320
марта кўрилган.

Шарқда ўзбек ошхонаси ўзига хос хусусиятларидан ёрқинлиги, ширинлиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Ўзбек ошхонасини дунёда барчалар севиб истъемол қилиши бежиз эмас.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2018 йил 16 январдан “Ўзбек ошхонаси” туркуми муомалага киритилди.

Туркум 2 та почта маркасидан иборат. Почта маркаларида Ўзбек миллий таомлардан: палов ва сомса тасвирланган.

Почта маркаларнинг адади 8 минг нусха. Идентификация рақамлари берилган ва номиналлар ўрнатилган.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ахборот хизмати.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.