Ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар

0
175
марта кўрилган.

Тошкент шаҳрида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун талабларига мослигини ўрганиш ва таъминлаш масаласига жуда катта эътибор қаратмоқдамиз. Жумладан,  Миробод туманида ишчи гуруҳ томонидан марказий кўчалардаги пешлавҳалар, эълонлар, рекламалар матнларининг давлат тилида ёзилиши, имло қоидаларига риоя этилиши ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида хорижий тилда ва хато ёзилган 637 та ташқи ёзувлар аниқланди. 509 та ташқи ёзув ва ахборот матнлари давлат тилига мослаб ўзгартирилди

Хусусан, “ “ZARINA BEAUTY SALON” пешлавҳаси “Зарина гўзаллик салони”, “ Sloyonnaya samsa” – “Сомса”, бир неча “Аптека” пешлавҳалари “Дорихона”, “Всё для дома” – “Ҳамма нарса уй учун”… деб ўзгартирилди.

Бундан ташқари Magnit, Korzinka.uz савдо мажмуаларидаги ташқи ёзувлар, лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ахборот матнлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартирилди.

Чунки, бугунги глобаллашув жараёнида, ахборот технологиялари тараққиёти даврида тилнинг софлигини сақлаб қолиш, уни миллий бойлик сифатида асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказиш масаласи жуда муҳимдир.

Акмал РЎЗИТОЕВ, Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини  ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.