Ўзбек халқининг буюк  шоири ва таржимони Муҳаммадризо Огаҳий таваллудининг 214 йиллиги

0
108
марта кўрилган.

Ўзбек халқининг буюк  шоири ва таржимони Муҳаммадризо Огаҳий таваллудининг 214 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида кўплаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Урганч давлат университетининг маданият саройида бугун «Огаҳий ижодини тадқиқ этишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий  амалий конференция бўлиб ўтди. 

Вилояти мактабларининг ўқувчилари ўртасида эса “Огаҳий ғазалларининг моҳир ижрочиси ” мавзуида танлов ва адабий кеча уюштирилди. 

Танловда Урганч тумани 14-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Бахтиёрова Дилнура ўз маҳоратини, ўзлигини намоён этиб, ғолиб бўлди.

Хонқа туманидаги 25-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сотимова Шоира иккинчи ўринни эгаллади.

Қўшкўпир туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулимбоева Қурбонжонга учинчи ўрин насиб қилди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан қиммабаҳо совғалар билан тақдирланишди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.