Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси Европа федерацияларидан бири билан меморандум имзолади

0
200
марта кўрилган.

Юртимизда нафақат яккакураш, балки Олимпия ўйинлари дастурига киритилган бошқа спорт турларини ривожлантириш борасида ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари ҳам ушбу спортни юртимизда ривожлантириш ва терма жамоамизни янада кучайтириш борасида изчил ишлаб олиб бормоқда.

Айни пайтда Беларусь Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раҳбари Баҳодир Аҳмедов ушбу мамлакат федерациясининг раиси Александр Екименко билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш каби масалалар хусусида музокара олиб борилди.

Музокара якунига етгач, ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра, икки томон келажакда ўзаро чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, терма жамоамиз мураббийларини Беларусдаги олий-ўқув юртларида малака оширишга жўнатиш каби бандлар келтириб ўтилган.

Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.