Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида  янги «Медиа студия»  ташкил этилди

0
244
марта кўрилган.

Қурбон ҳайити арафасида  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилган 20 минг АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида Медиа ва коммуникация факультетида «Медиа студия» ўз фаолиятини бошлади.

«Медиа студия» нинг тантанали  очилиши маросимига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг таълим ва маданият бўйича аттеши Сара Талалай ва ЭЛП (Энглиш Лангуаге Програм) кординатори Феруз Акобиров ташриф буюрди.

Мазкур ташриф давомида факультет талабалари томонидан тайёрланган ижодий ишлар намойиш этилди. Сара Талалайнинг шахсан ўзи ҳам жараёнда иштирок этди ва бу ижодий муҳитдан мамнунлигини билдирди.

Бундан ташқари, меҳмонлар АҚШ элчихонаси томонидан «АЕСС» дастури доирасида таҳсил оладиган тингловчилар учун 190 та китоб ҳадя этишди.

Ушбу билим ва таълим маскани талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Медиа студия талабаларни ўз касбининг етук вакили бўлиб етишишига муносиб ҳисса қўшаверсин, дея эзгу тилак билдирамиз.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.