Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан турли соҳа вакиллари, шу жумладан, илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган зиёлиларга ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг совғалари – хонадон ҳужжати топширилди.
Жумладан, Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-йил таянч докторанти (PhD) Ҳайдаров Хумоюнга ҳам Президент совғаси тақдим этилди. Таянч докторант Ҳайдаров Хумоюн Самижонович 2010 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Композитор, мусиқашунос, фортепиано” факультети бакалавр босқичини, 2012 йилда магистратура босқичини “Мусиқашунослик” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2012-2018 йиллар давомида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейида фаолият юритган.
Ҳайдаров Хумоюн Самижонович талабалик йиллариданоқ ўзининг иқтидори, билими, ташкилотчилиги, ҳужжатлар билан ишлаш қобилиятига эга эканлиги, хулқ-атвори билан эътиборга лойиқ ёш мутахассислардан бири сифатида алоҳида ажралиб турган. Зиёлиларга ва айниқса, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига кўрсатилаётган бу каби ғамхўрликлар муборак Рамазон Ҳайити арафасида чинакам совға бўлди.
Ўзбекистон маданият вазирлиги Матбуот хизмати