Ўзбекистон Давлат табиат музейида янги “Эртаклар оламига саёҳат” номли экспозицион зал

0
633
марта кўрилган.

Ўзбекистон Давлат табиат музейининг  “Эртаклар оламига саёҳат” мавзусидаги янги экспозицион залининг очилиши кеча 18 апрель куни бўлиб ўтди. 

Янги яратилган экспозицион зал номоддий маданий меросни  асраб авайлаш ва келажак авлодларга етказишда юксак қадр-қимматга эга. 

Музейининг инновацион ривожланиш иш режаси асосида яратилган залдан мақсад умуминсоний ва миллий қадриятларни, эзгулик ва яхшиликни тарғиб қилиш, тарбиявий жиҳатдан муҳим ахамиятга эга бўлган ҳалқ эртакларидаги мардлик, ҳалоллик, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ҳамда меҳр-оқибат туйғуларини  ёш авлод қалбига,  онг- шуурига сингдиришдан иборатдир. 

Тадбирда иштирок этган ўқувчиларга янги зал бир олам завқ-шавқ бағишлади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги  матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.