«Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқаро сайёҳлик кўргазмасида қатнашмоқда

0
67
марта кўрилган.

2018 йилнинг 13 мартида Москва шаҳридаги “Expocentre” кўргазмалар марказида “MITT-2018”  халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди, деб хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ахборот хизмати.

Хабарда қайд этилганидек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз имкониятларини Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ulysse tour”, “Marko polo”, “Central asia travel”, “Compass tour”, “Dolores travel”, “Orient star group”, “Inter mice asia” сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ягона “O’zbekiston” стендида тақдим этмоқда. 
 
15 мартга қадар давом этадиган «MITT-2018″да Миллий авиакомпания мутахассислари сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида туризм соҳаси вакиллари, курорт ташкилотлари, йирик меҳмонхоналар, реклама  агентликлари, оммавий ахборот воситалари ва кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар билан бир қатор учрашув ва музокараларни ўтказишни режалаштирган.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.