Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Соҳибқирон салтанати” номли адабий учрашув

0
153
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Соҳибқирон салтанати” деб номланган адабий учрашув бўлиб ўтди. Унда ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Амир Темур нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, санъат ва маданият ҳомийси, балки Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё тараққиётига ҳисса қўшган буюк шахс бўлганини таъкидлашди.

Мулоқотда Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатимиз асрлар давомида хорижий мамлакатлар билан савдо-сотиқ, маданий ва сиёсий муносабатлар шаклланишида муҳим ўрин тутгани айтилди. Бу жараён айниқса,  улуғ давлат арбоби Амир Темур даврида ривож топгани, турли халқлар ва миллатлараро дўстона алоқалар мустаҳкамланиши учун хизмат қилгани эътироф этилди.

«Амир Темур шахсида биз ўша замоннинг энг етук маънавият соҳибини кўрамиз, – деди Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон. – У аввалги аждодлар тарихини яхши билган, уларнинг хатолари ва ютуқларидан хулоса чиқара олган, эгаллаган ҳар бир билимини амалда қўллай олган зукко инсон эди. У ахлоқи ва одоби камолотга етган, иймони бақувват, адолат учун курашадиган тўғрисўз, илмпарвар, бир умр ўрганишдан чарчамайдиган ҳукмдор эди. Шунинг учун ҳам ёш авлодни Амир Темур ҳақидаги бадиий асарлар мутолааси орқали тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади».

Тадбир доирасида “Соҳибқирон салтанати” номли китоблар кўргазмаси уюштирилиб,  унда Амур Темурнинг турли йиллардаги юбилейларига бағишлаб чоп этилган китоблар, суратлар ва журналлар намойиш этилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги   Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.