Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига: “Энг китобхон оила” акциясига старт берилди

0
240
марта кўрилган.

Бугун  Урганч шаҳридаги «Китоб маркази – Китоб дунёси» тармоқ савдо марказларига қарашли мажмуада Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла Кенжаев, “Китоб маркази – Китоб дунёси» ТСМ муассиси Шуҳратжон Ахунджанов ва бошқалар иштирок этган тадбирда эҳтиёжманд, “темир дафтар”га киритилган оилаларда тарбияланаётган 100 нафар болага ўқув қуроллари ва китоблардан иборат совғалар топширилди.

Тадбир давомида меҳмонлар учун ёш ижодкорлар томонидан концерт уюштирилиб, хайрия дастурхони ёзилди.

Хайрия тадбири якунида “Китоб маркази – Китоб дунёси» муассиси Ш.Ахунджанов китобхонлар учун “Энг китобхон оила” акцияси старт берилганини, ўз навбатида, ушбу лойиҳа якунида зукко ва омадли китобсеварлар автомобиль ҳамда бошқа қимматбаҳо ютуқларни қўлга киритишлари мумкинлигини маълум қилди.

Шухрат Хўжаев, Урганч

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.