Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлигининг яна бир ифодаси

0
39
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағировни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Акиф Азалп тахаллуси билан танилган шоир Нахичевонда туғилган, аммо умрининг катта қисмини Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган. Озарбайжон халқини ўзбек адабий муҳити билан яқиндан танитишда фидойилик кўрсатиб келмоқда. У кўплаб ўзбек шоирлари, адибларининг асарларини озарбайжон тилига ўгирган. Хусусан, яқинда Сирожиддин Саййиднинг «Вақт ҳайкали» китобини таржима қилган. Шоир халқимизнинг шонли тарихи ва Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқларидан, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланиб ёзилган «Ўзбек келаётир» қасидаси билан ҳам машҳурдир.

Учрашувда Акиф Бағиров юксак ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида Президентимизга ўзи озарбайжон тилида тайёрлаган «Шавкат Мирзиёев феномени» китобини тақдим этди.

Китобдан сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Менинг Президентим» ва «Миллатпарвар» китобларидан саралаб олиниб, шоир томонидан озарбайжон тилига таржима қилинган публицистик эсселар ўрин олган. У давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган асосий ислоҳот ва ўзгаришларга бағишланган. Унда Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатнинг асосий йўналишлари, жумладан, иқтисодий ривожланиш, инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий соҳани яхшилаш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш масалалари ёритилган.

Президентимиз шоирга ўзбек адабиётини Озарбайжонда оммалаштириш ва икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.