Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Анқара шаҳрига жўнаб кетди.
Ташкилотчилар қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан ташриф билан Анқара шаҳрига келди.
Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркия ҳукумати вакиллари ва Анқара музофоти раҳбарияти кутиб олди.