Ўзбекистон Президенти БАА билан инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

0
48
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашувда  “TAQA” компанияси раҳбари Жасим Ҳусайн Табет ва “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий ҳам қатнашди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Ташриф доирасида бу йўналишда “Masdar” компанияси билан Стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.