Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди

0
137
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош Вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликка доир, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Транзит салоҳиятини, шу жумладан мамлакатимиз юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасини самарали ишга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Грузия ҳудудидаги эркин саноат зоналарида яратилган қулай шароитларни ҳисобга олган ҳолда тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини оширишдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.