Ўзбекистон Президенти Москвадаги Александр боғида гул қўйди

0
51
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир.

Ўзбекистон Президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, инсониятнинг тинч келажаги йўлида жонини фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here