Ўзбекистон Президенти “Oppenheimer” компанияси билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди

0
32
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “Oppenheimer” инвестиция компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Активлари қиймати 36 миллиард доллар бўлган ушбу йирик инвестиция банкининг сармоясини жалб қилган ҳолда мамлакатимизда лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Жон Тонелли мамлакатимизда саноат қувватларини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан келишувлар эришилганини мамнуният билан қайд этди.

Биринчи босқичда тўқимачилик кластерлари, қурилиш материаллари саноати корхоналарини ривожлантириш, Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш мўлжалланган.

Бундан ташқари, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга инвестиция йўналтириш кўзда тутилган.

Президентимиз ушбу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатда амалий ишларни бошлашга топшириқ берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.