Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

0
53
марта кўрилган.

26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Қирғизистон парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда икки томонлама ҳамкорлик бугун юксак даражага чиққани ва сермаҳсул бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар олиб борилмоқда, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, кооперация лойиҳалари, шу жумладан қўшма жамғарма инвестицияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудлар ва ишбилармонлар даражасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатларимизда маданий-гуманитар тадбирларни ўтказишда яқин парламентлараро алоқаларни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.