Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

0
43
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашув аввалида Қозоғистон Бош вазири Ўзбекистон етакчисига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Олий даражада эришилган, шу жумладан товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперацияси ва логистика лойиҳаларини илгари суриш борасидаги келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг самарали ишини давом эттириш муҳим экани таъкидланди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.