Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини туғилган куни билан муборакбод этди

0
45
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Қозоғистон Президентининг биродар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.

Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.