21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.