Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Давлатимиз раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда “Павловск”, “Царское село” ва “Петергоф” музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди.
XVIII-XIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик ва боғчилик санъати дурдоналари сифатида тан олинган.
Танишув чоғида давлат раҳбарларига саройлар тарихи, уларнинг ички безаги ва бадиий тўпламлари тўғрисида батафсил сўзлаб берилди. Олий мартабали меҳмонлар эътиборига мусиқа ва халқ оғзаки ижоди жамоаларининг чиқишлари ҳавола этилди.