Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти билан учрашув ўтказди

0
65
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб келгач, Миллат саройида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.    

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли стратегик шериклик тамойиллари амалда рўёбга чиқарилаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари илгари сурилмоқда. Ҳудудлар даражасида фаол мулоқот йўлга қўйилган.

Учрашувда қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентига ОҲИЧК саммити доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.