Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

0
69
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.