Ўзбекистон Президенти Туркия ички ишлар вазири билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

0
126
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида вазир Сулаймон Сойлу давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Туркия томони саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида тизимли идоралараро шерикликни йўлга қўйишга тайёр экани қайд этилди.

Суҳбатда фаол мулоқотларни, ахборот алмашишни ва илғор тажрибани ўрганишни давом эттириш, уюшган, шу жумладан кибермакондаги жиноятчилик, терроризм, диний экстремизм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.