Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси билан учрашди

0
103
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Анқара шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммити доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ўтган йилги тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар, яқинда ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали якунлари, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошаётгани ва устувор тармоқларда шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

“Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ишларини бошлаш ҳамда энергетика, машинасозлик, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суришга муҳим эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди.

Саммит якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.