Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Президенти икки томонлама муносабатлар истиқболларини муҳокама қилдилар

0
80
views

29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало инновация ва технологиялар, “яшил” иқтисодиёт, муқобил энергетика, транспорт ва логистика, таълим ва маданият соҳаларида ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил май ойида Германияга амалий ташриф давомида ўтказилган сермаҳсул музокараларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, жумладан, “Марказий Осиё — Германия” форматида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладилар.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here