Ўзбекистон Президенти «Voltalia» компанияси билан шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

0
48
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилоятига ташриф доирасида «Voltalia» компанияси бош директори Себастьен Клэр билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Франциянинг ушбу компанияси қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги иншоотларни қуришда бой тажрибага эга. Ҳозирда дунёнинг 20 мамлакатида умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам учрашувлар туфайли кенг қамровли тус олган Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган расмий ташриф доирасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришилди.

Шу маънода, “Voltalia” билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида қуввати 100 мегаваттли қуёш электр станциясини барпо этиш лойиҳаси доирасидаги ишлар бошланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Келгусида агровольтаика ечимларини жорий қилган ҳолда унинг имкониятларини янада кенгайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари компания билан ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан Хоразм вилоятида аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Бухоро вилоятида гибрид турдаги электр станциясини қуриш режаларини қўллаб-қувватлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.