Ўзбекистон Президенти Хитой раҳбари билан учрашув ўтказди

0
65
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.  

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кенг кўламли стратегик шерикчиллик ва кўп форматли ҳамкорликка катта аҳамият қаратишини таъкидлади.  

Давлатимиз раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида мувофиқиатли раислик ва Циндао саммити юқори даражада ташкиллаштирилгани билан Хитой раҳбарини табриклади.  

Ўзбекистон билан Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча муҳим соҳаларни қамраб олган ва изчил ривожланиб бормоқда. 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этган. 

Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 700 дан зиёд корхона, қатор компаниялар ваколатхоналари очилган. Ўзаро ҳамкорликда саноат, юқори технологиялар, нефть-газ, кимё, транспорт ва логистика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт коммуникациялари, юқори технологиялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга икки мамлакатлар ўртасида ҳудудлараро алоқаларни  ривожлантириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги кенг кўламли стратегик шерикчилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканлиги қайд этилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.