Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

0
484
марта кўрилган.

Аввал хабар қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳар томонлама самарали бўлди, деб ёзади ЎзА. Учрашувларда йирик инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш, иқтисодиёт, энергетика, молия, сармоя, юқори технологиялар каби соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, гуманитар алоқаларни кенгайтириш, вазирликлар ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилинди. 

Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 60 дан зиёд ҳужжат имзоланди. 

Давлатимиз раҳбари Жанубий Кореяда БМТ собиқ Бош котиби, Халқаро Олимпия қўмитасининг этика комиссияси раиси Пан Ги Мун, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн, Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён, Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун билан учрашди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони тантанали топширилди. 

Учрашувлар чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди. 

Шу билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди. Ушбу ташриф сиёсий, иқтисодий натижалари билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тарихидан муҳим ўрин эгаллаши ва ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаради, дея таъкидланади агентлик хабарида.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.