Ўзбекистон раҳбари “Al Mirqab Capital” холдинги раҳбарини қабул қилди

0
51
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

1983 йилда асос солинган “Al Mirqab Capital” холдинги АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда “For Seasons”, “The Ritz Carlton” ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхона эгасидир. Компания активлари қиймати 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Учрашувда меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, мамлакатимизда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилди.

Инвестиция лойиҳалари қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.