Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Венгрияга боради

0
65
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йил 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади, унда мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Президенти фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этади ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.