Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси Бош вазирини қабул қилди

0
130
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни 1 ноябрь куни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.   

Президентимиз меҳмонни самимий қутлар экан, қардош мамлакатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган учрашувлари ҳамда уларнинг натижасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди.

Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда ўтаётган Қозоғистон йили доирасида ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатга оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.