Ўзбекистон Республикаси Президенти Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси раҳбарини қабул қилди

0
119
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Учрашувда Вагит Алекперов давлатимиз раҳбарига мамлакатимизда Россиянинг етакчи нефть-газ компанияси иштирокидаги устувор инвестиция ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилишининг бориши тўғрисида батафсил маълумот берди.

Бугунги кунда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик инвесторлардан бири эканини таъкидлаш жоиз. Инвестициялар ҳажми 10 миллиард долларга етмоқда.

Хусусан, 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда. Ҳаузак ва Шоди конлари, Жануби-Ғарбий Ҳиссордаги конлар ўзлаштирилмоқда. Муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Суҳбат чоғида пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва “ЛУКОЙЛ” компанияси билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ва “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.