Ўзбекистон Республикаси Президенти Сеулга келди

0
80
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.

Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, «яшил» иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Саммитнинг асосий тадбирлари — икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.