Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

0
72
марта кўрилган.

17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Юқори мартабали меҳмон қабул учун самимий миннатдорлик билдириб, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Туркманистон етакчисининг барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётган Туркманистон-Ўзбекистон алоқаларига юксак баҳо берилган мактубини топширди.

Унда Туркманистон раҳбари икки мамлакатнинг халқаро сиёсат ва минтақавий муносабатлар борасидаги позициялари яқин ва ўхшашлигини алоҳида қайд этган.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги кооперация лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва бу борадаги амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.