Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

0
55
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий воқеалари  8 июнь куни бошланди.  Италия Республикаси Президентининг қароргоҳи – Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул ҳамда отлиқ гвардия аскарлари саф тортди. Квиринал саройининг минорасида Италия, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи байроқлари кўтарилди.

Давлатимиз раҳбарини Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла кутиб олди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди. Фахрий қоровул бошлиғи давлатимиз раҳбарига рапорт берди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бошланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.