Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

0
54
марта кўрилган.
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2023 йилда 21 апрелга тўғри келишини  инобатга олган ҳолда аҳолининг ушбу байрамни муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                      Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – душанба, 24 апрель – душанба, 30 июнь – жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – сешанба, 20 март – душанба, 22 март – чоршанба, 22 апрель – шанба, 1 июль – шанба, 2 сентябрь – шанба, 30 декабрь – шанба”.

2. 3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

3. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Туризм ва маданий мерос вазирлиги” сўзлари “Маданият ва туризм вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.