Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳалар ходимларига мукофоти

0
495
марта кўрилган.

 Жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбек миллий академик драма театри биносида йилнинг кутилган тадбирларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонининг ижроси юзасидан   муносибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов топширди. Ушбу тақдирлаш маросимида 49 нафар  ходим  тақдирланди. Барчани Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан муборакбод этамиз!

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.