Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасига ўзгартириш киритилди.

0
182
марта кўрилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди, дея хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ нинг матбуот хизмати

Тузилмада бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозими жорий этилди.

Президент қарори билан Алишер Султонов бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Султонов «Ўзбекнефтгаз» раҳбарлигидан кетгани хабар берилганди.

Эндиликда, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.