Ўзбекистон терма жамоалари кун чиқар мамлакатда ўқув-машғулотларини ўтказяпти.
Юртимиз дзюдочилари Илиас Илиадис ва Нелля Киямова мураббийлигида 19 июлга қадар япон денгизи қирғоқларидаги Киото префектурасига қарашли Майдзуру шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Айнан 19 июль куни Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочилар Токиога йўл олади, машғулотларда спарринг вазифасини ўтаб берадиган қолган таркиб Тошкентга қайтиб келади.
Шунингдек, ҳозир таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио шаҳрида ўқув-машғулотларини ўтказяпти Олимпиададан аввал сўнгги тайёргарлик босқичи ҳисобланган машғулотлар 9 июль куни бошланган бўлиб, 22 июлга қадар давом этади. Улар жойлашган меҳмонхона Олимпия шаҳарчасидан 9 км узоқликда қад ростлаган бўлиб, йиғин тугаши билан лицензиатларимиз асосий делегация таркибига қўшилади. Уларга спарринг-рақиб бўлаётган бошқа таэквондочиларимиз эса йиғин якунлангач Тошкентга қайтиб келишади.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.