Ўзбекистон ва Миср кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

0
114
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар якуни бўйича ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Қўшма баёнотни қабул қилдилар.

Президентлар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Миср Инвестициялар бўйича бош бошқармаси ўртасидаги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, жамоат соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва икки томонлама инвестициявий муносабатларни мустаҳкамлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш, тараққиёт масалаларида тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Шунингдек, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Шарқшунослик институти томонидан Миср Миллий кутубхонаси ва архиви билан ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.