Ўзбекистон ва Молдова Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

0
115
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида 10 октябрь куни  Молдова Республикаси Президенти Игорь Додонни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда турли тармоқлар учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.