Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари Ички ишлар вазирлари учрашуви

0
250
марта кўрилган.

2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида делегация таркибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов билан Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Р.Х.Рахимзода ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида терроризм, сепаратизм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, шунингдек, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар ҳар икки қардош мамлакат ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорликдаги устувор вазифаларидан бири бўлиб қолишини икки давлат идора раҳбарлари алоҳида қайд этдилар.

Ўз навбатида П.Р.Бобожонов, юқори даражадаги ўзбек-тожик муносабатларини алоҳида таъкидлаб, ҳамкасбига илиқ, самимий қабул ва тақдим этилган ахборотлар учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, суҳбат давомида тожик ҳамкасблар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида амалга оширилаётган юқори миқёсдаги ислоҳотларнинг бориши ҳақида хабардор бўлдилар.

Томонлар идоралараро Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи фаолияти юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни самарали ташкил этишни давом эттириш, 2018 йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг чегара ҳудудларидаги ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги, икки мамлакат ички ишлар вазирликлари Академиялари делегацияларини алмашиш йўли билан кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича шериклик муносабатларини кенгайтириш юзасидан қатор таклифларни кўриб чиқдилар.

Барча йўналишларида фаол ҳамкорлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида катта истиқболга эга ва бу юқори даражада давом этади.

Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожоновга Тожикистон Республикаси ИИВ “Хавфсиз шаҳар” автоматлаштирилган бошқарув тизими марказининг иш жараёни, шунингдек, ушбу хизмат ходимларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибни сақлаш борасидаги фаолиятлари намойиш этилди. Умуман музокаралар ўзаро ишонч, дўстона ва конструктив муҳитда ўтди.​

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.