Ўзбекистон велоспортчи қизлар жамоаси ютуқлари

0
83
марта кўрилган.

“Tashkent City Women Professional Cycling Team” аёллар жамоаси келаси мавсум ушбу спорт туридаги энг нуфузли мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Қизлар жамоаси шоссе мавсумида “Tour De France Femmes Avec Zwift”, Tour De Lʻavenir”, “Giro dʻitalia”, “Strade Bianche”, “La Vuelta Ciclista A España” турнирларида қатнашади.

Қувончли хабар шуки, шоссе бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадасида қатнашиш учун 3 та йўлланмани қўлга киритган.

Мазкур мусобақалар аёллар жамоасининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатиш баробарида спортчиларимиз учун Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш вазифасини ҳам ўтаб беради.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.