Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова буюмларининг экспозицияси

0
405
марта кўрилган.

Халқимизнинг ардоқли санъат намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова 16 ёшида санъат оламига кириб келди. Ёшгина қиз Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида қўшиқлар куйлаб, жангчиларни руҳлантиришга муносиб ҳисса қўшган фидойи ижодкор бўлиб, унинг қўшиқлари халқимиз қулоқлари остида ҳамон жаранглаб турибди.

Мақом маркази музейининг Экспозиция бўлими марказ мутахассиси Нилуфар Турсунқулова саъйи-ҳаракатлари туфайли Коммуна Исмоилованинг ноёб экспонатлар туркуми билан бойиди. 

Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилованинг оила аъзолари устоз санъаткорга тегишли бўлган мусиқий чолғулар, китоблар, пластинка ва тегишли ашёларини Мақом маркази музейига топширди.

Бундан аввал Ўзбекистон халқ артисти Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ артисти Юнус Ражабий, Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджоновнинг оила аъзолари Мақом маркази экспозиция бўлимига ўзбек халқи маданий меросига ҳисса қўшган ушбу санъаткорларга тегишли бўлган ноёб буюмларни тақдим этишган эди.

Ушбу саъй ҳаракатларнинг, анъананинг изи кўпаяверсин. Зеро, эшбу эзгуликлар ёшларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилаверади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.