Ўзбекистон халқ рассоми Георгий Брим хотирасига бағишланди

0
364
марта кўрилган.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини юқори даражада йўлга қўйиш мақсадида Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи олдидан республикамизда бир қатор тадбирлар, учрашувлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбек Миллий академик драма театрида юртимизда яшаб ижод этган немис миллатига мансуб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ рассоми Георгий Бримга бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. 

Кечани Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб, Георгий Бримнинг ўзбек театр санъатида тутган салмоқли ўрни, театр санъати декорациясини яратишдаги ёрқин ижоди ҳақида гапирди. Георгий Брим спектаклларидаги декорациялар бир-бирига ўхшамаслиги, уларни ранг, шакл, нур ва фактура асосида ўзига хос талқин эта олганлиги,  театр техника ва технологияси ҳамда тасвир маданияти сирларини пухта эгаллаганида дея таъкидлади.

Георгий Брим 1995 йили мамлакатимизда ўтказилган Наврўз  ва Мустаққиллик байрамларини, 1996 йили Самарқандда  бўлиб ўтган Амир Темур ҳамда Мирзо Улуғбек таваллудига бағишланган тантанали тадбирларни, 1997 йилги Шарқ тароналари халқаро фестивали саҳна декорацияларининг яратувчисидир.

 Унинг ижодий хаёлоти, сценографияси маҳсули беқиёс бўлиб, драматик театрларда  “Шох  Эдип», «Мария Стюарт», “Самандар», “Бой ила хизматчи», «Мен Чилига ишонаман», “Қиёмат қарз”, “Қопқон”, «Тирик мурда», “Келинлар қўзғолони», «Саҳро тор», «Рўйхатларда йўқ”, «Ибн Сино», «Буюк ипак йўли» «Искандар», «Келинлар қўзғолони», «Майсаранинг иши», «Қароқчилар» спектаклларига декорациялар ишлаган бўлса, «Риголетто», “Қувноқ уруш”, «Кармен», «Бўрон”, «Отелло», “Майсаранинг иши” операларига ҳам рассомлик қилди.

 Г.Брим  педагог сифатидаги фаолияти давомида профессор илмий унвонига эга бўлди. Жуда кўплаб шогирдлар етиштирди. Айни кунда унинг қилган ишлари шогирдлари ижодида давом этмоқда. 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.