Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Ҳиндистонда

0
371
марта кўрилган.

Ҳиндистоннинг машҳур Жаваҳарлал Неру номидаги университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси ва Ҳиндистон ёшлар ташкилоти етакчи талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берилади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи yi.uz сайтида.

Учрашув доирасида Ёшларни қўллаб-қувватлаш умумий дастури (The National Service Scheme (NSS)нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегатсияси вакиллари ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон тўғрисида ролик тақдимотини намойиш қилишди. Иштирокчилар билан ўзбек ёшлари фаолиятига оид тажрибалар алмашилди.

Шунингдек, делегатсия аъзолари ҳинд маҳоратини ривожлантириш марказига ташриф буюришди.

Мазкур марказ ёшларга таълим бериш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича иш олиб боради.

Ҳинд маҳоратини ривожлантириш маркази ўз фаолиятини 2006-йили бошлаган ва шу вақт давомида 3 миллиондан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.