2018 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили апрель ойининг биринчи якшанбаси геологлар куни деб белгиланди.
Геология соҳаси мамлакатнинг минерал-хом ашё базасини ривожлантиришда, ер қаърини ўрганиш ва разведка қилишда, фойдали қазилма конларини очишда алоҳида аҳамиятга эга.
Гиннес рекордлар китобига киритилган Мурунтов кони 1960 йилда ўзбек геологлари томонидан аниқланган. 1967 йилда конда дастлабки руда қазиш ишлари бошланган.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги биринчи республика медиафоруми иштирокчилари Мурунтов конида бўлишди. Улуғвор корхонадан катта таассуротлар билан қайтишди.
GUJUM.UZ сайти таҳририяти ҳам заҳматкаш геологларни касб байрами билан қутлайди.
Jurnalist.uz сайтининг телеграмм канали асосида тайёрланди.